Месси жароҳат олдими? Маскерано футболчининг ҳолати ҳақида гапирди

BEPUL PROPAN

Хавьер Маскерано "Коламбус Крю"га қарши ўйиндан сўнг Лионель Мессининг аҳволи ҳақида фикр билдирди.

МЛС чемпионатининг навбатдаги учрашувида "Интер Майами" 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Ўйин якунидан сўнг Месси майдонни бироз ноқулайлик билан тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

- Билишимча, ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида, мен уни кийиниш хонасида кўрдим. Бу ҳақда шифокорлардан сўраш керак, - деди "Интер Майами" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!