Месси ЖЧ-2026да 20 дан ортиқ голли вазият яратган илк футболчи
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида камида 20 та голли вазият яратган илк футболчига айланди. Бу ҳақда Squawka нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Месси жаҳон чемпионатларида шу пайтгача жами 21 та голли вазият яратган эди. 2026 йилги мусобақада у шу кўрсаткичга яна етиб, тарихда бундай натижа қайд этган ягона футболчи бўлиб турибди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финал босқичида Аргентина терма жамоаси Швейцарияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди (1:1, 2:0 қўшимча бўлимларда). Ушбу учрашувда Месси бир голли узатма муаллифига айланди.
Ярим финалда «альбиселесте» 15 июл куни Англияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар