Месси келажаги бўйича бир қарорга келди

Жаҳон чемпионатининг энг зўр ўйинчими Лионель Месси келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади. Унинг ПСЖ билан шартномаси якунланиб бормоқда.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи Париж клубида қолишга қарор қилган.

Месси тез орада клуб мутасаддилари билан учрашув ўтказиб, келажагини муҳокама қилишга тайёрланаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Лионель Месси Париж клуби билан бирга Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун жамоада қолишга мойиллик билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!