Месси Колумбияга қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси бугун Америка кубогининг илк турида Колумбиядан (2:0) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ҳозир ушбу ўйиннинг фақатгина яхши томонларини ўзимизда олиб қолишимиз ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлашимиў зарур. Бизда ҳали имкониятлар бор. Мағлуб бўлиш ҳамиша ёқимсиз, бироқ, олға юриш керак. Парагвайга қарши ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади ва биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак”, - дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20 июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар