Месси Ла Лигада апрел ойининг энг яхши футболчи деб топилди
Ads

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатида апрел ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўтган ойда 30 ёшли футболчи чемпионат доирасида 4 учрашувда майдонга тушиб, “Леганес” (3:1) ва “Депортиво”га (4:2) қарши ўйинларда хет-трик қайд этди.

Футболчи мукофотни якшанба куни “Реал Сосьедад” билан бўладиган ўйинда қабул қилиб олади.