Месси: Максимал кучимни ишга солиб, ишлашда давом этаман

"Барселона" форварди Лионель Месси клубдаги вазият ҳақида гапирди.

"Мен "Барселона" учун ўйнашда давом этаман ва кетиш истагим қанчалик кучли бўлганлигидан қатъий назар, бор кучимни ишга солиб, ишлашда давом этаман.

Мен ҳар доим ғалаба қозонишни истайман, мен рақобатдош бўлишни хоҳлайман, ютқазишни ёқтирмайман. Мен доим клуб, футболчилар ва ўзим учун энг яхшисини истаганман.

Мен ЕЧЛда ютиш учун керакли даражада қўллаб-қувватланмадик, деб айтган эдим. Ҳозирда эса энди нима бўлишини билмайман. Янги мураббий келди ва унинг ғоялари бор.

Бу яхши, аммо жамоа уларга қандай мусобатда бўлишини ва бу ғоялар энг юқори савияда ғолиблик учун курашишимизга имкон берадими ёки йўқми, кўриб чиқишимиз керак. Шуни айтишим мумкинки, мен қоламан ва "Барселона" учун бор кучимни ишга солишда давом этаман," - деди Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!