Месси машғулотларни ўтказиб юборди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси жамоасининг бугунги машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи мураббийларнинг руҳсати билан машғулотларга келмаган. Месси бугун рафиқаси Антонелла Рокуццо билан Германияга кетган.

Ҳозирча ушбу ташриф сабаби ошкор этилмаяпти. Бироқ, тахминларга кўра Месси Adidas компанияси рекламасида иштирок этиш учун кетган бўлиши мумкин.