Месси мунидаль арафасида бутун аргентиналикларни қўрқитди

Қатардаги жаҳон чемпионати бошланишига озгина вақт қолди. Бу мамлакатга етиб келган терма жамоалар машғулотларга киришди.

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси Дохада ташкил этилган машғулотни ўтказиб юборди. 35 ёшли футболчи спорт залда индивидуал тарзда шуғуллангани маълум қилди.

Бу хабар Аргентина терма жамоаси мухлисларини хавотирга солди. Лекин Мессининг якка тартибда шуғуллангани жароҳат билан боғлиқ эмас.

Marca нашрининг хабар беришича, Леодан ташқари Анхель Ди Мария, Родриго де Пауль ва Леандро Паредес ҳам умумий гуруҳ машғулотларига жалб этилмаган.т

Қатардаги жаҳон чемпионати Лионель Месси учун фаолиятидаги бешинчиси ва катта эҳтимол билан сўнггиси бўлади.  Аргентиналик юлдуз мундиалларда жами 19 та учрашувда қатнашиб, олтита гол ва бешта ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!