Месси мухлисларига хушхабар. Лео Бартомеуни “нокаут” қилди
Лионель Месси ва Жозеп Бартомеу ўртасидаги можаро аргентиналик ҳужумчининг ғалабаси билан якунланадиган бўлди.
Бартомеу футболчи билан шартномага ишонгани ҳолда, 700 миллион евро миқдоридаги бадал пулигина Мессига кетиш имконини беришини таъкидлаб, ҳужумчига босим ўтказаётган эди. Энди клуб президенти бу қуролидан фойдалана олмайди. У шартномани синчковлик билан ўқимаган кўринади.
Экспертларнинг таъкидлашича, шартномада агар футболчи жамоада сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлса, 700 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлаш мажбурияти амал қилмаслиги белгилаб қўйилган экан. Агар футболчи 2019-2020 йилги мавсумдан сўнг клубдан кетадиган бўлса, “Барселона” 700 миллион евролик бадал пулига даъво қила олмайди. Ҳозир айнан шундай вазият.
Демак, Мессини клуб билан боғлаб турган ягона “арқон” ҳам узилди. Аргентиналик ҳужумчи ўзига ишонган ҳолда жамоа машғулотларига келмаслигини маълум қилди. Тез орада трансфер бўйича янгилик бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар