Месси нега йиғлади?

Аргентина терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш доирасида Боливияни мағлубиятга учратган учрашувдан кейин ўйин қаҳрамони Лионель Месси ҳиссиётга берилиб, йиғлаб юборди.

- Мен ниятимга эришиб, бу йил Америка кубогини қўлга киритдим. Бу совринни узоқ кутдим. Бу ютуқни нишонлаш учун бугун ўйин бўлган ўз майдонимиздан яхшироқ жой йўқ.  Бугун онам ва акам ҳам шу ерда. Улар мен учун анча жон койитди, энди эса бирга байра қиламиз. Мен бахтиёрман, - деди Лионель Месси флеш-интервьюда.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан бирор соврин юта олмагани учун кўп танқид қилинар эди. Ёзда аргентиналиклар Америка кубогида зафар қучди.

Айни пайтда Месси жамоадошлари билан жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию