Месси Неймар учун “Барселона”га йўл очиб берди

“Барселона” ёзга белгилаган асосий трансфер нишонидан айрилди. Лионель Мессига трансфер кафолати берилмагач, аргентиналик жаҳон чемпиони АҚШ чемпионати вакили “Интер Майами” таклифини қабул қилди.

Энди каталонияликлар Неймарни қайтариши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Sport.es нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликларнинг асосий мақсади мега юлдузлардан бирини олиб келиш экан.

Неймарнинг агентлари 31 ёшли футболчининг хизматларини “Барселона”га таклиф қилган эди. Бразилиялик футболчи ўзига янги жамоа қидирмоқда. ПСЖ раҳбарияти ҳам Неймарни қўйиб юборишга қарши эмас.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Неймар Каталонияга қайтиши учун маошини сезиларли даражада пасайтирилишига рози бўлиши керак. Бундан ташқари, ПСЖ Неймар учун талаб қиладиган 70 миллион евро ҳам каталонияликларга оғирлик қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!