Месси Неймарни дунёнинг энг зўр футболчисига айлантиради
Ads

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Мазиньо "Барселона"нинг 24 ёшли ҳужумчиси Неймар яқин келажакда дунёнинг энг зўр футболчисига айланишини ва бунда унинг аргентиналик жамоадоши Лионель Мессининг ҳиссаси катта бўлишини айтди. 

- Яқин келажакда Неймар энг зўр футболчига айланади, - деди Мазиньо. - Биз Лионель Месси 30ни қоралаб қолганини, Криштиану Роналду эса бу ёшдан ўтганини тўғри тушунишимиз керак. Ўз вақтида Роналдиньо ва Деку Мессига ёрдам беришган. Ҳар бир буюк футболчига кимдир ёрдам беради.  Энди Неймар Месси кўмагида энг зўр футболчи бўлади. 

SPORTS.uz