Месси Неймарнинг музокарасини тўхтаб қўйди

ПСЖ ҳужумчиси Неймар клуб билан янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатиб қўйди. Аввалроқ, бразилиялик юлдуз парижликлар билан узоқ муддатли янги битим имзолашга розилиги ва ҳозир олаётган маоши миқдори сақланиб қолишига оғзаки келишиб олганди.

Манбаларнинг маълум қилишича, Неймар яқин дўсти Лионель Месси “Барселона”да қолмоқчи эканидан хабар топгани унинг ПСЖ билан музокарани тўхтатиши сабаб бўлган. Неймар бир неча марта Месси билан боғланиб, уни Париж клубига таклиф қилган ва келишига ишонаётган эди.

Энди Неймарнинг фикри ўзгарди ва у Месси билан бирга тўп суриш учун “Барселона”га қайтишни режалаштирмоқда. Бразилиялик юлдуз 2013-2017 йиллар давомида каталонияликлар таркибда 186 та учрашувда майдонга тушиб, 105 та гол урганди.

Неймар 2017 йили ПСЖга 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!