
Месси номини тарихга муҳрлаш учун унга мана шунақа яна ўнта гол керак
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси МЛС чемпионати доирасида “Филадельфия Юнайтед” жамоаси дарвозасини жарима зарбасидан ишғол қилди.
Учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.
Бу гол аргентиналик юлдуз учун аҳамиятли бўлиб чиқди. Месси жарима нуқтасидан гол уриш бўйича бразилиялик афсона Роналдиньони ортда қолди. Леонинг жарима зарбасидан киритган тўплари 67 та бўлди.
Шунга қарамай, бу энг зўр натида эмас. Жарима зарбасидан гол уриш бўйича яна икки бразилиялик футболчи Лионель Мессидан олдиндан. Хусусан, футбол қироли сифатида тан олинган марҳум Пеле фаолияти давомида жарималардан 70 та гол урган.
Рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган Жуниньо Пернамбукано бу ишни 77 маротаба уддалаган. Месси рекордни такрорлаги учун ўнта, янги кўрсаткич қайд этиши учун яна 11 та жарима тўпини рақиблар дарвозасига жойлаши керак.
Бу борада фаолиятини давом эттираётган Криштиану Роналдуда ҳам рекорд ўрнатиш учун имконият бор. 40 ёшли футболчи ҳозиргача 64 марта жарима тўпларини дарвозага жойлаб қўйган.
Фикрлар