Месси оиласи билан француз тилини ўрганмоқда

“Барселона” форварди Лионель Месси ва унинг оила аъзолари француз тилини ўрганмоқда. Бу ҳақда Canal+ мухбири Жоффруа Гаретье хабар тарқатмоқда.

Бундан аввалроқ, бир қатор ОАВ 33 ёшли аргентиналик футболчининг ёзда ПСЖга ўтиши ҳақида миш-миш тарқатган эди. Масалан, парижликлар Мессини қўлга киритиш учун Мбаппени сотиб юбориши мумкинлиги ва клубнинг расмий дўкони сотувчиларини яқинлашиб келаётган трансфердан огоҳлантиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мессининг “Барса” билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади. Каталонияликларда ҳанузгача клуб президенти йўқлиги сабабли, шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказилмаяпти.

Лионель Месси “Барселона”да 13 ёшидан буён тўп суради. У жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)