Месси ўз фаолиятидаги жарима зарбасидан 50-голини урди

Айни дамда Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Барселона" "Вальядолид" (3:1) ни қабул қилмоқда.

Мезбонлар ҳужумчиси Лионель Месси учрашувнинг 34-дақиқасида жарима зарбасидан гол урди. Бундан ташқари, битта голли узатмани ҳам амалага оширди.

32 ёшли футболчи учун бу фаолиятидаги жарима зарбасидан киритган 50-гол бўлди ("Барселона"да 44 та, Аргентина терма жамоасида 6 та).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!