Месси: Ўзимни зўр деб билмайман, шунчаки майдондаги футболчилардан бириман холос

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси ўзини зўр футболчи деб ҳисобламаслигини айтди.

“Мен ўзимни зўр футболчи деб ҳисобламайман. Шунчаки оддий футболчилардан бириман ҳолос. Чунки, ўйин бошлангач, майдонда барчамиз тенгмиз”, - дейди аргентиналик футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси фаолияти давомида ҳозирча 5та "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!