Месси ПСЖ билан шартнома имзоламай туришга қарор қилди
ПСЖ раҳбарияти тез кунларда жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан учрашув ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
Томонлар мавсум охирида якунланадиган ҳамкорликни муҳокама қилиш мақсадида музокара ўтказади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Лионель Месси ва ПСЖ хўжайинлари шартномани расмийлаштириш борасида шошилмасликка қарор қилган.
Бўлажак учрашувда амалдаги жаҳон чемпиони клуб мутасаддилари билан ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиши айтилмоқда.
Фикрлар