Месси ПСЖ машғулотларига қайтди
Аввалроқ икки ҳафтага ПСЖ ўйинларидан четлатилган Месси жамоа машғулотларида кўриниш берди. У қайтгани ва жазо бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 35 ёшли футболчига Саудияга қилган сафари қимматга тушганди. Кейинчалик у видео орқали клуб ва мухлислардан кечирим сўради.
Аргентиналикнинг амладаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Унинг янги жамоаси номаълум. Аммо "Ал-Ҳилол" ҳужумчининг трансферига ҳаракатни кучайтирган.
ПСЖ ҳам Мессига таклиф билан чиққанди, лекин Лионель шошилмаяпти. У клубнинг кейинги йиллардаги режаларини билмоқчи ва шунга қараб сўнгги қарорни чиқаради.
Фикрлар