Месси ПСЖда ўйнайдими? Почеттино жавоб берди

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Барселона” етакчиси Лионель Мессининг Париж клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

- Мен Мессини ПСЖда кўришни истайманми? Бу борада нима дейишимдан қатъи назар, менинг фикримни нотўғри талқин қилишади. Менга қўл остимдаги ўйинчилар ёқади. Лекин буюк футболчилар ҳар қандай лига ва исталган жамоага тўғри келаверади, - деди Почеттино.

Лионель Месси “Барселон”да қолиши аниқ эмас. У якунланаётган шартномани узайтириш бўйича музокараларни тиклагани йўқ. Шу боис, аргентиналик ҳужумчи ёзда “Манчестер Сити” ёки ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)