Месси ПСЖдан кетади. Ички кураш бошланди!
ПСЖ Европа қитъасининг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасида “Бавария”дан мағлубиятга учраганидан кейин Лионель Месси бу клубга ортиқча бўлиб қолди.
Клуб ичида Лионель Мессининг Париждан кетиши жамоага фойда беради, деган фикрни илгари сураётган мутасаддилари гуруҳи пайдо бўлди. Улар аргентиналик юлдузни ушлаб туриш учун сарфланаётган катта миқдордаги маошни истеъдодли ёшларни олиб келишга йўналтириш керак, деган фикрни қатъий ушлаб олган.
Ҳозирча, Лионель Месси ва клуб ўртасида янги битим бўйича музокаралар илгари силжиётгани йўқ. Жаҳон чемпиони янги битим бўйича ҳозирги 38 миллион евро миқдоридаги йиллик маоши пасайишига кўнмаяпти.
Айрим мутахассислар, агар Месси Парижда қолмаса, Европа футболидан кетишига тўғри келишини таъкидламоқда.
Фикрлар