Месси ПСЖни топ клублар сафига қўшмади

Лионель Месси ПСЖ билан Европа Чемпионлар лигасини ютиш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда "France Football" нашри хабар берди.

"ПСЖда барча УЕФА Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлайди. Жамоа шу мақсад йўлида ҳаракат қилади ва ҳар йили бунга яқин келади. Мен ҳам мазкур турнирда яна бир бор ғолиб бўлишни хоҳлардим. Мен бу ҳақда "Барселона"далигимда ҳам айтганман. Бу муҳим ва мураккаб турнир. Мусобақада "Челси", "Манчестер Сити", "Интер", "Реал" каби гранд жамоалар бор. Бизда ғалаба учун ҳамма нарса етарли. Таркибимиз кучли. Фикримча, топ жамоалардан фарқли ўлароқ, бизга жамоавий ўйин етишмайди",— деди 34 ёшли ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, 2021/22 йилги УЕФА Чемпионлар лигасида парижликлар "Брюгге", "Манчестер сити" ҳамда "РБ Лейпциг" каби жамоалар билан биргаликда "А" гуруҳидан ўрин олган. 2-турдан сўнг 4 очко эгаллаган ҳолда, 1-ўринни эгаллаб турибди. Француз клуби 3-тур доирасида "Брюгге"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 20 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!