Месси қачон ПСЖга қайтади?

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг ПСЖ машғулотларига қачон қайтиши ҳозирча маълум эмас.

L'Équipe хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчининг ПСЖ машғулотларига қайтиш санаси ҳали белгиланмаган. Бу борадаги қарор декабрь ойининг охиригача қабул қилинади.

Клуб Мессининг Аргентина терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022даги ғалабани муносиб нишонлаётганини тушунади. Лео ўз ҳис-туйғуларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!