Месси қолса, Бартомеу кетишга ваъда берди
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу мухлислар босимига дош беролмади. Клуб раҳбари агар Лионель Месси жамоадан кетиш фикридан қайтса, лавозимини топширишини маълум қилди.
Бартомеу Каталония телеканалларидан бирига берган интервьюсида агар Месси унинг кетиши айнан клуб раҳбари туфайли эканини оммавий тарзда эълон қилса, шу ондаёқ истеъфо беришга тайёрлигини билдирган.
Айни пайтда раҳбарнинг ўзи Месси билан учрашиб, масалага ойдинлик киритиб олишни истамоқда.
Фикрлар