Месси Рауль ва Роналдунинг рекордини такрорлади

"Барселона" форварди Лионель Месси Чемпионлар лигасининг яна бир рекорди муаллифига айланди.

Gracenote Live тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи кеча “Славия”га (2:1) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди ва ЕЧЛда гол урган жамоалари сонини 33 тага етказиб олди.

Айтиш лозимки, бунгача ушбу мусобақада 33 та жамоа дарвозасига фақатгина Криштиану Роналду ва Рауль Гонсалеслар йўл топган эди.