Месси Роналдуга етиб олди, лекин...

Европанинг энг зўр тўпурарлари жорий мавсумда “Олтин бутса” учун курашни давом эттирмоқда.

Испания чемпионатининг навбатдаги турида дубль қайд этган Лионель Месси голлари сонини 23 тага етказиб олди. “Барселона” етакчиси бу кўрсаткич бўйича “Ювентус”да ўйнаётган азалий рақобатчиси Криштиану Роналдуга тенглашди.

Ҳозирча, ҳар  икки юлдуз иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, улар биринчи ўринда бораётган “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскидан анча ортда қолмоқда. Тинимсиз тўп киритаётган польшалик футболчи ҳозиргача миллий чемпионат ўйинларида 35 та гол уриб улгурди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар