Месси рўйхатга тушди

ПСЖ спорт директори Леонардо “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига қизиқиш борлигини тасдиқлади ва Неймар билан Килиан Мбаппени жамоада олиб қолишга ҳаракат қилаётганини билдирди.

- Неймар ва Мбаппе ПСЖ ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган юқори классли футболчилар учун энг мақбул жой эканини яхши билади. Биз уларнинг талаблари ва клубнинг имкониятлари ўртасидаги мувозанатни топишимиз керак.

Месси масаласига келсак, Лео даражасидаги футболчилар доим ПСЖ рўйхатида бўлади. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Лекин биз бу трансфер масаласини музокаралар столида ҳал қиламиз, - деди Леонардо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!