Месси “синдиришди”, лекин у қон оқизиб бўлса ҳам ўйинни охирига етказди! (фото)

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси Америка кубоги ярим финалида Колумбияга қарши ўтказилган учрашувни жароҳат билан якунлади.

Маълумотларга қараганда, вазиятлардан бирида рақиб ҳимоячиси Франк Фабра эҳтиётсизлик қилиб, Мессининг  тўпиғига зарба бериб юборди. Зарбанинг кучидан оёқ териси ёрилиб, қонай бошлади.

16256583941017559182

Месси жароҳатга қарамай, ўйинни охиригача етказди ва пенальтилар сериясида рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Франк Фабра учрашувдан кейин Мессининг олдига келиб, узрини айтди ва унинг футболкасини сўради.

Аргентина Америка кубоги финалида Бразилияга қарши  тўп тепади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!