Месси сочларини бўяшига Америка Кубоги финали сабаб бўлганини тан олди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг таъкидлашича, у ёзда Америка Кубоги финалида учралган мағлубиятдан сўнг, оғир тушкунликдан чиқиш мақсадида сочларини тилларанг рангга бўяшга қарор қилган. Қуйида Mirror нашри аргентиналик футболчининг сўзларидан иқтибос келтирди.
“Сочларимни бўяшга нима туртки бўлди? Аслида бу нарса нафақат ташқи кўринишимни ўзгартирди, балки, мени Америка Кубоги финалидаги аламли пенальтилар сериясидан кейинги тушкунликдан қутқарди. Шундай қилиб мен бироз ўзгаришга ва янги мавсумни янги кўринишда бошлашга қарор қилдим”, - дейди Месси.