Месси сўнгги 7 йил ичида илк бор кетма-кет 6та ўйинда гол ура олмади
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси кеча бўлиб ўтган Ла Лиганинг 13-турида “Валенсия”га қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади.

Эътиборлиси, 30 ёшли аргентиналик футболчи кетма-кет 6та ўйиндан буён гол ура олмаяпти (5та чемпионат баҳслари, 1та Аргентина терма жамоаси сафида).

Месси сўнгги марта 2010 йилнинг ёзида кетма-кет 6та ўйинда гол ура олмаган эди. Ўшанда у жами ҳисобда кетма-кет 7та учрашувда рақиблари дарвозасига йўл топа олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги "Валенсия"га қарши баҳсда ҳакам Мессининг тоза голини инобатга олмаган эди.

Маълумот учун, гарчи Месси Ла Лиганинг кетма-кет 5та туридан буён гол ура олмаётган бўлсада, у 12та гол билан ҳамон чемпионат тўпурари бўлиб турибди.