Месси спектакль томоша қилишга борди. Леони у ерда таниб қолишди (видео)

ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси шанба оқшомида "Инмадурос" комедия спектаклининг премьерасида томошабинлар залида бўлган. 

Спектаторларнинг олқишлари остида футболчини саҳнага олиб чиқишди. Мессининг келгани ҳақида бош ролни ижро этаётган Адриан Суар хабар берди. 

Шундан сўнг залдаги томошабинлар Леодан дастхат олиб, суратга тушмоқчи бўлишди. 

Маълумот учун, ПСЖ ҳужумчиси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида Аргентинага ёрдам бериш учун терма жамоа йиғинида бўлиб турибди. Уларни 30 март тонгида Эквадорга қарши ўйин кутиб турибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!