Месси такрорланмас рекорд остонасида

Лионель Месси жамоаси учун муваффақиятсиз якунланаётган Ла Лигада такрорланмас рекорд ўрнатишга яқин ва бу “Барселона” мухлисларини кўнглига қисман таскин бериши мумкин бўлган ягона ҳолат.

Агар Лионель Месси примера тўпурарлари баҳсида пешқадамликни Карим Бенземага бериб қўймаса, “Пичичи” совринини қўлга киритиш бўйича рекорд натижа соҳибига айланади.

“Пичичи” - Испания чемпионатининг энг зўр бомбардирига бериладиган соврин.

Ҳозирча, аргентиналик ҳужумчи фаолияти давомида олти маротаба ушбу совринга эга чиққан. Ўтмишнинг машҳур футболчиси Тельмо  Зарра ҳам 1945-1953 йиллар давомида шунча соврин жамлаган.

Агар Месси бу йилги чемпионат тўпурарлигига сазовор бўлса, “Пичичи” совринлари сонини еттитага етказади ва мутлақ рекордчига айланади. 

Сўнгги тур олдидан Месси ҳисобида 23 та, Карим Бенземада эса 21 та гол бор.

24be2a

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)