Месси таътилдан қайтди, ПСЖ сафида қачон майдонга тушиши маълум бўлди

  • 3 январь, 2023, 12:48
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лионель Месси ПСЖга қайтди.

Tecno

Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритгач, Лео ўз ватани Росарио шаҳридаги таътилни якунлади ва оиласи билан шахсий самолётда Парижга учиб кетди.

Тахминларга кўра, ҳужумчи 11 январь куни "Анже"га қарши баҳсда майдонга тушади. Усиз парижликлар яқинда ички чемпионат жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Месси Лига 1нинг 13 учрашувида 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!