Месси тўққиз йил деганда жойини бўшатди
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳридаги “Монументаль Антонио Веспучио Либерти” стадионида мезбонлар 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири биринчи турида Эквадор футболчиларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Амалдаги жаҳон чемпионларига ғалаба келтирган ягона гол муаллифи Лионель Месси бўлди.
“Интер Майами”дан терма жамоага чақиртирилган Месси 89-дақиқада ўз ўрнини Эксекиэль Паласиосга бўшатиб берди.
Статистика мутахассисларининг таъкидлашича, Месси Аргентина терма жамоасининг расмий учрашувларида 2014 йилдан бери илк марта захирага олинган. 36 ёшли юлдуз сўнгги бор 2014 йилги жаҳон чемпионатида Нигерияга қарши баҳснинг 63-дақиқасида ўрнини Рики Альваресга бўшатиб берганди.
Фикрлар