Месси учун бир лаҳзада ҳаммаси ўзгариб кетди

ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жамоадоши Лионель Мессининг Франция чемпионатига мослашуви анча қийин кечганини таъкидлади. Бундан ташқари 30 ёшли футболчи “Олтин тўп”нинг етти карра соҳиби яна аввалги формасига қайта олганини ҳам алоҳида эътироф этди.

- Биз кўп йиллардан бери танишмиз ва Леони жуда яхши биламан. Фаолиятингизда бундай ўзгаришлар осон кечмайди.

Месси узоқ йиллар давомида “Барселона”да ўйнади ва бир лаҳзада ҳаммаси ўзгариб кетди. Нафақат унинг ўзи, балки бутун оиласидагилар учун шундай бўлди.

Ўйлашимча,  у ҳозир ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. У билан узоқроқ ўйнашдан лаззат олмоқчиман. Олдинда жуда мураккаб вазифалар бор, лекин уддалай оламиз, - деди Неймар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!