Месси учун ПСЖ ҳам курашга қўшилди
"Пари Сен-Жермен" ҳам "Барселона" форварди Лионель Месси учун курашга қўшилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага қараганда, парижликлар 33 ёшли аргентиналик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Франция чемпионига бу борада "Манчестер Сити" ва "Интер" клублари жиддий рақобат кўрсатиши мумкин.
Ҳозирда Месси раҳбариятнинг ҳаракатларидан норози бўлаётгани ва шу сабабли “Барса”дан кетишни ўйлай бошлагани ҳақида хабарлар жуда кенг тарқалган.
Лео ўтган мавсум 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 31 та гол ҳамда 26 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар