
Месси: Ушбу бахт учун Парвардигорга миннатдорлик билдираман
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Нигерияга қарши (2:1) кечган ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичи сўнгги туридан кейин мухлисларга мурожаат қилди.
“Ушбу бахт учун Парвардигорга миннатдорлик билдираман. Ҳар бир ўйинимиздаги телбалик учун сизларга (мухлисларга – таҳририят изоҳи) ташаккур. Аргентиналик бўлишдан яхшироғи йўқ, ҳатто қийин даврларга ҳам”, – деб ёзди Месси “Инстаграм”даги саҳифасига.
Аргентина терма жамоаси Санкт-Петербург шаҳридаги шу номли стадионда Нигерияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва шунинг эвазига плей-офф босқичига чиқди. Нимчорак финалда Аргентина термаси Франция билан тўқнаш келади.
Мазкур беллашув 30 июнь куни Қозон шаҳридаги Kazan Arena стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар