Месси узоқ вақт футбол ўйнолмайман!

ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси футболдаги фаолияти узоқ чўзилмаслигини айтди.

- Футболни яхши кўраман, шунчаки футбол ўйнаб, ундан лаззатланиш ёқади. Бутун умрим давомида фақат бир иш – футбол билан шуғулланиб келяпман.

Аминманки, профессионал футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан кейин ҳам ҳаётим шу соҳага боғлиқ бўлади. Узоқ вақт футбол ўйнайман, деб айтолмайман, - деди Лионель Месси.

35 ёшли ҳужумчи профессионал фаолиятининг катта қисмини “Барселона”да ўтказган. Ҳозир икки мавсумдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда.

Месси клублар миқёсида 831 та учрашувда 695 та гол урган ва 332 та голли пас узатган. Аргентина терма жамоаси сафида 164 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 90 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!