
Месси узоқларга кетишни маъқул топди
Ёзда ПСЖдаги икки йиллик фаолиятини якунлаб, кутилмаганда “ИНтер Майами” таклифини қабул қилган Лионель Месси йил давомида ўзига таклифлар жуда кўп бўлганини айтди.
- Жорий йилда менга жуда кўп таклифлар бўлди. Уларнинг аксарияти Европа клублари ва Саудия Арабистонидан эди.
Лекин мен ва оилам Майамига кўчиб ўтишга қарор қилдик. Ҳозир бу қароримиздан мамнунмиз. Чунки АҚШда ўзимизни жуда яхши ҳис қиляпмиз, - деди Лионель Месси.
Аргентиналик юлдуз янги жамоаси сафида барча турнирларда 14 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 1 марта ишғол қилди ва бешта голли пас узатди.
36 ёшли футболчи яқинда ўз фаолиятидаги саккизинчи “Олтин тўп”ни қўлга киритиб, бу борада мутлақ рекордчига айланди.
Фикрлар