Месси: Узр сўрамайман!

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Мексика билан бўлган учрашувдан кейин кийим алмаштириш хонасида юз берган воқеа юзасидан ўзини айбдор ҳис қилмалсигини таъкидлади.

- Бу оддий тушунмовчилик холос. Мени таниган ҳар қандай одам бировга нисбатан ҳурматсизлик қилмаслигимни яхши билади. Бу кийим алмаштириш хонаси ва ўйиндан кейинги буюмлар кўриниши эди холос. Ҳеч кимдан узр сўраш ниятим йўқ. Чунки Мексика халқига ёки футболкасига ҳурматсизлик қилган эмасман, - деди Лионель Месси.

Гап шундаки, Месси Мекска терма жамоаси сардори Андрес Гуардалдо билан футболка алмаштирган. Кийим алмаштириш хонасида Лео ўша футболкани ерга ташлагб қўйган. Бу ҳолат акс этган видео тарқаганидан кейин мексикалик таниқли боксчи Сауль Альварес футбол юлдузини кескин танқид қилди.

Сауль Альвареснинг таҳдидига бир неча машҳур спортчилар, хусусан, бокс қироли Майк Тайсон ҳам муносабат билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!