Месси ва Галтье ўртасида можаро юзага келди
ПСЖ футболчиси Лионель Мессининг келажаги сўроқ остида турибди. У парижликлар билан янги шартнома борасида келишиб олмади. Камига бош мураббий билан ҳам алоқалари ёмонлашгани маълум бўлмоқда. Аргентиналик сешанба кунги машғулотлар пайтида Галтьенинг қароридан норози бўлган ва клуб базасини тарк этган. Кристофер уни қолиши учун ҳаракат қилган, лекин ҳужумчи барибир машғулотларни эрта тугатди. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар бермқода.
56 ёшли мутахассис Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.
"Унинг шартномаси ҳақида гапиришга эрта. Биламан, бу кўп муҳокама қилинадиган иш, лекин Лео айни пайт бахтли. У шу ерда қолади", - деди Галтье.
Айрим манбалар 35 ёшли футболчини Саудия Арабистонига келишига ҳам ишонмоқда. Унга МЛС дан ҳам таклифлар бор.
Фикрлар