Месси ва Жорданнинг ўхшашлиги нимада? Сетьен жавоб берди
"Барселона" клубининг бош мураббийи Кике Сетьен жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ва баскетболнинг тирик афсонаси Майкл Жорданни солиштирди.
"Менга "сўнгги рақс" (Майкл Жордан ҳақида ишланган ҳужжатли фильм) киносини кўриш ёқимли бўлди.
Ҳар қандай нарса фойдали бўлиши мумкин. Фил Жексон (Жорданнинг "Чикаго"даги мураббийи) ҳам жуда кўп иқтидорли баскетболчилар билан ишланган. Мен улар билан 2 ой вақт ўтказганман.
Месси ва Жорданга келсак, ҳар иккиси ҳам ғалабага бўлган чанқоғи кучли эканлиги билан ўхшашдир.
Барча кучли спортчилар ўзларининг ғалаба қозона олишларини билишади, фақат бу учун уларда ўзларига бўлган ишонч керак," - деди Сетьен.
Фикрлар