Месси ва Неймар Суареснинг кетишига муносабат билдирди

Бир неча кун аввал, "Барселона" клуби Луис Суареснинг расман жамоани тарк этганини эълон қилди. Бунга каталонияликлар сардори Месси ва собиқ вакили Неймар ўз муносабат3ини билдириб ўтди.

"Буни қабул қила бошлагандим, бироқ бугун кийим алмаштириш хонаси киришим биланоқ, у ерда энди йўқлигингни ҳис қилдим. Сенсиз майдон ва унинг ташқарисида вақт ўтиши қийин бўлади. Сени жуда ҳам қаттиқ соғиниб қоламиз", - дея Лео ўз "Инстаграм" саҳифасида пост қолдирди.

Шунингдек, "кўк-анорранглилар" собиқ вингери Неймар ушбу постга қуйидагича изоҳ қолдирди: "Уларнинг бизнес юритиш сиёсати ақлга сиғмайди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!