Месси ва Неймар тамом бўлди, битта – Мбаппе қолди!
Франциялик журналист Даниэль Риоло ПСЖ ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар кўрсатаётган ўйиндан кўнгли тўлмаётганини билдирди.
- Биз Килиан Мбаппе ПСЖнинг ягона қуроли эканини яхши биламиз. Одамлар ҳар доим ҳам бу ҳақиқатни эшитгиси келавермайди. Лекин бизда фақат Мбаппе бор холос.
ПСЖ кўрсатаётган ҳар бир нарсада камчилик бор. Ҳафта давомида икки ҳужумчи – Месси ва Неймарни кузатдик, улар тамом бўлган.
Баъзан улар ёрқин ўйин кўрсаташи мумкин, бироқ аввалги маҳоратларидан ҳеч нарса қолмаган, - деди Даниэль Риоло.
Таъкидлаш лозимки, парижликлар Франция кубогида ашаддий рақиб – “Марсель”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетди.
Энди олдинда яна иккита муҳим баҳс бор. ПСЖ 11 куни миллий чемпионатда “Монако”га қарши саф тортади. 14 февраль куни Чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашувини “Бавария”га қарши ўтказади. Бу баҳсларда Месси ва Мбаппе қатнаша олмаслиги мумкин.
Фикрлар