Месси ва Суарес яна бирга ўйнаши кутилмоқда

Лионель Месси энг яқин дўсти Луис Суарес билан яна бир жамоада ўйнаш имконига эга бўлиши мумкин.

Дэвид Бекхэм ҳар икки футболчини ўзи эгалик қилувчи “Интер Майами” жамоасига таклиф қилишни режалаштиряпти. Бироқ, бунинг учун Бекхэм 2022 йилнинг ёзигача кутиши кераклиги айтилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Лионель Месси ёзда Луис Суареснинг “Барселона”дан кетказилишига қарши бўлган эди. Аргентиналик ҳужумчининг ўзи ҳам Каталония клубида қолиши кафолатлагани йўқ. У ўз қарорини ёзда эълон қилишини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!