Месси ва яна 50 футболчини Саудияда кутишмоқда

Криштиану Роналдунинг “Ан-Наср”га ўтгани Саудия Арабистони футболига ижобий таъсир ўтказган кўринади.

ESPN  журналистларининг хабар беришича, Саудия клублари ёзда Европада ном қозонган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилган. Биринчи навбатда, араблар Лионель Мессини олиб келишга ҳаракат қилади.

Манбанинг таъкидлашича, бу мамлакатнинг бақувват клублари кучли бешлик чемпионатларида ўзини кўрсатиб келаётган 50 нафар ўйинчига шартнома беришга тайёр.

Нишондаги машҳур футболчилар орасида Роберто Фирмино, Илкай Гюндоған, Адама Траоре, Йерри Мина, Абдулай Дукуре каби юлдузлар бор.

Саудия Арабистони клублари 8 нафар легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ҳозир деярли барча жамоаларда бу лимит тўлган. Араблар Европадан келадиган юлдузларни олиш учун  жамоалар таркибида катта тозалаш ишларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!