Месси Верраттини

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти мавсум якунлангач “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, 26 ёшли италиялик футболчи ўтган йилнинг ёзида Каталония супер клуби сафига ўтиши мумкин эди, бироқ якунда у Парижда қолганди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра ҳозир вазият тамомила ўзгарган ва Верратти яна “Барса”га ўтишни кўзламоқда. Бундан ташқари уни шахсан жамоа етакчиси ҳисобланган Лионель Месси “Барселона”да кўрмоқчи. Аргентиналик футболчининг фикрича Верратти “кўк-анор ранглилар” ўйин услубига ҳар томонлама тўғри келади.