Месси янги маррани забт этди

“Барселона” сардори Леонель Месси фаолиятидаги 700-голини урди.

Испания чемпионатининг “Атлетико”га қарши ўтказилган учрашувида аргентиналик ҳужумчи пенальтини аниқ бажарди. Шу билан унинг каталонияликлар таркибида киритган голлари сони 630 тага етди. Лео яна 70 та голни Аргентина терма жамоасида урган.

Шунингдек, Месси Ла Лигада 57-пенальтини аниқ бажарди. У бу борада 61 та гол урган Криштиану Роналду рекордини янгилашга яқинлашмоқда.

3899

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)