Месси зўрми ёки Марадона?

"Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси собиқ сардори Филипп Лам кимни Аргентина тарихидаги энг зўр футболчи, деб ҳисоблашини айтди.

“Месси – фантастик футболчи. Эҳтимол, тарихдаги энг яхши футболчи бўлиши ҳам мумкин. У ажойиб ўйинчи, аммо у миллий терма жамоада буюк совринларга эга эмас. Қолган жиҳатларда унга етадигани йўқ.

Ростини айтсам, унга қарши ўйинларда жуда қийналардим. Мен ҳар доим Месси ҳақида завқ билан гапирганман, лекин худди шу фикрларим Марадонага ҳам тегишли! Айтишим керакки, Марадона нафақат Аргентинада, балки Европада ҳам ўзини кўрсатди. Шунинг учун, мен Аргентинанинг энг яхши футболчиси Марадона, деб айтаман.

Месси ҳам бунга жуда яқин. Сабабини айтиб ўтдим - у Марадонадан фарқли ўлароқ, терма жамоа билан муҳим унвонларни қўлга кирита олмаган холос”, - деди Лам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!