Мессида Роналдуга етиб олиш учун яна 2 та покер қолди

Ла Лиганинг 25-турида "Барселона" "Эйбар" (5:0) клубини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Учрашувда Лионель Месси тўртта гол урди. Бу аргентиналик футболчи учун Испания чемпионати тарихидаги бешинчи покери бўлди. У аввал, 2017/18, 2012/13 йилги мавсумларда биттадан ва 2011/12 йилги мавсумда 2 бор битта ўйиннинг ўзида тўрт маротаба рақиб дарвозасини ишғол эта олган.

Шу тариқа, "Барселона" сафида энг кўп покер қайд этган футболчилар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб, жамоанинг собиқ форварди Сесар Родригес (4 та покер) ни ортда қолдирди.

Испания чемпионати тарихида Мессидан фақатгина, "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду (7 та покер) ва "Атлетик"нинг собиқ аъзоси Тельмо Сарра (8 та покер) кўпроқ покер қайд этишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)